Спортни ривожлантириш вазирлиги ташаббуси билан Андижон шаҳрида спортнинг “Усманов комбат системс” тури бўйича жаҳон кубоги бўлиб ўтди.

Мусобақада дунёнинг 30 га яқин давлати вакиллари иштирок этди. 

Мазкур баҳсларда Қашқадарё вилояти ИИБ ТВБСО ходимлари ҳам муваффақиятли қатнашиб, ғолиблар сафидан ўрин олди. Хусусан, вилоят ИИБ ТВБСО катта мутахассис пулемётчиси, сержант Жаҳонгир Мансуров (100 кг вазн тоифасида) нокдаун, катта мутахассис грантомётчиси, катта сержант Анзор Қўзиев (-100 кг вазн тоифасида) грепплинг йўналишларида ғолиб чиқди.

Ўз мухбиримиз