Нозима Умарова 1992-йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. 2010-йилда Наманган Олимпия захиралари коллежини тамомлаб, бир муддат Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида қўл жанги бўйича мураббий бўлиб ишлади. 2016-йилда Ўзбекистон Республикаси Бокс федерацияси терма жамоаси аъзоси бўлди. У 2017-йилдан бошлаб ички ишлар органларида хизмат қилади.
Нозима қўл жанги бўйича кўплаб мусобақаларда иштирок этиб, совринли ўринларни қўлга киритган. 2017-2019-йилларда мамлакат чемпиони, 2020-йилда жаҳон чемпионатида олтин, 2021-йилда эса, кумуш медални қўлга киритган.
У 2021-йилдан ҳозирга қадар Наманган вилояти ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди катта мутахассиси лавозимида хизмат қилиб келмоқда, унвони сержант. Шунингдек у ИИВ Академияси сиртқи таълим йўналишининг 3-босқичида таҳсил олмоқда.
Нозиманинг спортда ва фаолиятида эришаётган ютуқлари Ички ишлар вазирлиги ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан эътироф этилиб, фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланган.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
ўз мухбиримиз.
