ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Тошкент шаҳридаги 7251-сонли ҳарбий қисм аёл ҳарбий хизматчиларнинг касбий маҳоратини ошириш ва янада такомиллаштириш мақсадида Тошкент ҳарбий округига қарашли Чирчиқ дала ўқув майдонида амалий машғулотлар ўтказилди. Машғулотлар давомида улар «Макаров» тўппончасининг вазифаси, тузилиши, жанговар хусусиятлари ва ундан ўқ отиш бўйича ўз маҳоратини синовдан ўтказишди. Ҳар бир аёл ҳарбий хизматчи ўзининг назарий билимини амалиётда қўллаган ҳолда машғулотларда иштирок этиб, амалий ўқ отишни амалга оширишди. Командирлар томонидан уларнинг натижалари баҳоланиб, қўшимча кўрсатмалар берилди.

Гулмира Худайбердиева.