Тўрақўрғон тумани 3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи, подполковник Мақсаджон Ҳасанов ташаббуси билан Халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактабларида Наврўз байрамига бағишлаб спорт ўйинлари ҳафталиги тадбирлари ўтказилмоқда.

Спортнинг қўл тўпи ҳамда “Қувноқ стартлар” ўйинлари 4-умумтаълим мактабида бошлаб берилди. Синфлардан сараланган эпчил ва чаққон ўқувчилар ғолиблик учун курашдилар. Энг юқори балл тўплаган синф жамоалари ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. Энди улар ҳудуд биринчилигида қатнашиб, мактаб шаънини ҳимоя қилишади.

Бу каби мусобақалар сектордаги бошқа таълим масканларида ҳам кўтаринки руҳда ташкил этилди. Ҳафталик доирасида ўтказилаётган спорт-соғломлаштириш тадбирлари баҳорги таътил даврида ўқувчиларнинг бўш вақти мазмунли ўтишини таъминламоқда.

Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,

«Постда» мухбири.

Наманган вилояти.