“Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида ИИВ ўқув-дала марказида ИИВ Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ҳамда махсус касбий тайёргарлик ўқув-йиғини тингловчилари иштирокида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон футбол бўйича ампутантлар миллий терма жамоси дарвозабони, футбол бўйича ампутантлар ўртасида 4 карра Жаҳон, 1 марта Осиё чемпиони ҳамда Ўзбекистон чемпионатида 15 марта чемпионликни қўлга киритган маҳоратли спорт устаси Қудрат Тўраходжаев билан учрашув ташкил этилди.
Учрашув аввалида Институт бошлиғининг ўринбосари, полковник Б. Улуғбеков сўзга чиқиб, бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда спортнинг барча турига, хусусан Паралимпия ўйинларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги ҳамда ушбу спорт тури билан шуғулланувчилар учун яратилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтди.
Сўнгра спортчи Қ. Тўраходжаев ўзининг ҳаёт йўли, спортга кириб келиши, бу йўлдаги қийинчилик ва тўсиқларини мардонавор енгиб ўтганлиги, қўлга киритган ютуқлари ҳақида тингловчиларга сўзлаб берди. Шунингдек, ҳар бир ходим спорт билан мунтазам шуғулланса, жисмонан соғлом, ақлан етук ва ҳамиша руҳан тетик ҳолда жанговар жисмонан шай бўлиб юришини ҳаётий мисоллар орқали таъкидлаб ўтди.
Тадбирда тингловчилар Паралимпия спорт турлари ҳақидаги қизиқтирган саволларига жавоблар олди. Учрашув якунида маҳоратли спорт устасига миннатдорлик билдирилиб, институт раҳбариятининг эсдалик совғалари топширилди.
Муродхон ТУРАЕВ,
ИИВ Малака ошириш институти Касбий тайёргарлик
факултети цикл бошлиғи, подполковник.
