Тошкент шаҳар Ииббда навтабдаги “Маънавият ва маърифат” дарси ўзгача тарзда ўтди. Тадбирда Бош бошқарма бошлиғи, генерал-маёр А. Тошпўлатов иштирок этиб, халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, ғолибликни қўлга киритган ИИББ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбар баталъонининг бир гуруҳ ходимлари тақдирланди.
Хусусан, спортнинг қўл жанги тури бўйича Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 3-ўринни эгаллаган кичик сержант Замира Суюмова, 1-ўринни эгаллаган сафдор Улуғбек Низомиддинов ҳамда Иорданиянинг Амман шаҳрида спортнинг бокс тури бўйича Осиё чемпионатида фахрли 1-ўринни эгаллаган сафдор Абдумалик Халоковлар пул мукофоти билан тақдирланди.
Сарвар СОБИРОВ,
“Постда” мухбири.