Яқинда спортнинг мини футбол тури бўйича “ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи кубоги” учун мусобақа ташкил этилди. Унда Тошкент давлат техника университети талабалари, Олмалиқ шаҳридаги бир қатор таълим муассасалари ёшлари ҳамда мазкур институт тингловчиларидан иборат жамоалар иштирок этишди.
Қизиқарли баҳсларга бой тарзда ўтган беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, тажриба ва маҳорат бобида рақибларидан устун келган ИИВ Малака ошириш институтининг “Ватанпарварлар” жамоаси фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Тошкент давлат техника университетининг “Техника” жамоаси шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олган бўлса, Олмалиқ кон-металлургия коллежининг “Металлург” жамоаси эса, учинчи ўринга лойиқ топилди. Шунингдек, “Энг яхши ҳужумчи” ва “Энг яхши дарвозабон” номинасиялари бўйича ҳам муносиблар аниқланди.
Ғолиб ва совриндорлар кубок, диплом, медалъ ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
