ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7531-ҳарбий қисмда “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” муносабати билан мини футбол бўйича мусобақа ташкил этилди.

 Муросасиз баҳсларга бой тарзда ўтган мазкур беллашувлар якунига кўра, унда иштирок этган 7 та жамоа орасида Махсус вазифаларни бажарувчи сафарбарлик взводи спортчиларининг тажрибаси устун келиб, шоҳсупанинг юқори поғонасини эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб равишда тақдирланди.

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.