Футболда ҳакамлик қилиш осон деб ўйлайдиганлар қаттиқ адашишади. Чунки, уларнинг ҳаётида юз берган қуйидаги қизиқарли ва ҳайратланарли воқеаларни ўқиб, бунга яққол амин бўласиз.
***
Француз ҳаками жаноб Мате ўйиндан сўнг, жунбушга келган мухлислар билан “ҳисоб-китоб” қилишдан ҳеч қачон қўрқмаган. Чунки, унинг хотини полиция маҳкамасида спортнинг дзюдо туридан дарс берувчи бўлиб, доимо эрини қўриқлаб юрган.
Ҳозиргача тан соқчи рафиқа бир неча бор тўс-тўполонлардан Матени эсон-омон олиб чиққан.
***
Испания қуйи лигасидаги “Рионе” ва “Ла Катино” жамоалари ўртасидаги учрашувда ғаройиб воқеа юз беради. Яъни, учрашув бошланишида меҳмонлар ҳужумчисининг зарбаси ҳакамнинг оёғига теккан ҳолда дарвоза тўрига бориб тушади.
Ноқулай вазиятда қолган ҳакам эса, голни ҳисобга олишга мажбур бўлади. Бундан асабийлашиб, ўзларини қўярга жой топа олмаётган мухлислар учрашув поёнига етгач, ҳакамни қандай қилиб таъзирини бериш режасини тузишарди. Аммо, ҳисобни тенглаштириш учун жон-жаҳди билан энг сўнгги ҳужумини уюштирган “Рионе” футболчиларининг зарбаси кутилмаганда ҳакамнинг бошига тегади-ю, тўп йўналишини ўзгартириб, ҳисоб тенглашади. Шундай қилиб, ҳар иккала гол муаллифи ҳакам бўлди.
***
Футбол тарихидаги энг адолатли ҳакам номини олган Буюк британиялик Мелвин Силвестр ўйин пайтида жамоа ҳужумчиларидан бири Ричард Керд ҳакамни бир неча марта турткилайди. Шунда ҳам кўнгли тўлмаган футболчи, энди очиқчасига зўравонлик қилади.
Бундан жаҳли чиққан ҳакам эса, унга 3 маротаба бокс усулида зарба бериб, Ричард Кердни майдонга қулатади. Бу воқеадан сўнг, ҳакам ўзига қизил карточка кўрсатиб, майдонни тарк этади. Шу сабабли, чарм тўп усталарига ҳакамни кўпам хўрламасликни маслаҳат берардик.
“Постда” мухбири Михли САФАРОВ тайёрлади.
