Яқинда Махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фахрийлари ўртасида билярд бўйича “Қалқон ва қилич” анъанавий турнирининг республика босқичи бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз ўтган ушбу беллашувларда генераллар ўртасида истеъфодаги генерал-маёр Аҳмад Усмоновга тенг келадиган рақиб топилмаган бўлса, офицерлар баҳсларида эса, истеъфодаги полковник Алишер Исаев иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, истеъфодаги подполковниклар Икром Мамадалиев ва Исматилла Рашитовлар учинчи поғонани забт этишди. 

Қизиқарли тарзда ўтган ушбу мусобақа якунида барча ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб равишда тақдирланди.