Жорий йилнинг 7–11-сентабр кунлари Полъшанинг Краков шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида терма жамоамиз вакиллари – Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари, катта лейтенант Фахриддин Шарипов ва лейтенант Баҳром Иноятов шоҳсупага кўтарилди.
Муросасиз курашда Баҳром Иноятов барча рақиблари устидан ишончли ғалаба қозониб, чемпионатнинг олтин медали соҳибига айланди. Шунингдек, катта лейтенант Фахриддин Шарипов чемпионатнинг бронза медалини қўлга киритди.
Сарвар СОБИРОВ,
«Постда» мухбири.
