Фарғона шаҳридаги “Само” спорт мажмуасида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида волейбол спорт тури бўйича Ички ишлар вазири кубоги учун мусобақаларнинг республика босқичига старт берилди.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг, мамлакатимизнинг барча ҳудудидан келган моҳир волейболчилар кубок соҳиби бўлиш учун қизғин баҳсларга киришди.
Мусобақа 29 ноябръ кунига қадар давом этади.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
