Тошкентда пойтахт Ииббнинг соҳавий ва ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходималар ўртасида волейбол бўйича мусобақанинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Икки кун давомида жамоалар ички ишлар вазири кубоги ғолибига айланиш учун кураш олиб боришди.
Кескин ва муросасиз тарзда ўтган уйинлар натижасида Яккасарой тумани ИИОФМБ жамоаси биринчиликни қўлга киритди. ИИББ марказий аппарати ходималари 2-ўринни эгаллашди. 3-ўрин эса Шайхонтоҳур тумани ИИОФМБ жамоасига насиб этди.
Ғолибларга ИИББ раҳбарияти томонидан диплом, кубок, медал ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
