“Соғлом оила – соғлом жамият” тамойили асосида ташкил этилаётган “Хавфсиз оила” профилактик тадбирлари Фарғона вилоятининг барча шаҳар-туманларида юқори савияда ўтказилмоқда.
Яқинда мазкур тадбир доирасида барча шаҳар-туманларда «Соғлом ҳаёт сари – 5000 қадам» шиори остида аёллар иштирокида юриш марафони ҳамда эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилди.
Шунингдек, қадриятларни мустаҳкамлаш, оила-турмуш доирасидаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ҳаёт тажрибасига эга онахонлар, намунали оилалар ва низоли оила вакиллари иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилди.
Куннинг иккинчи ярмида оилалар моддий даромадини кўпайтириш, ишсиз оила вакилларини иш билан таъминлаш, тикувчилик ва бошқа қўл меҳнати ортидан ўзини ўзи банд қилиш йўналишидаги ишлар тақдимоти ўтказилди.
Бундан ташқари, тиббиёт бирлашмаларининг аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш борасида амалга оширган ишлари тўғрисидаги тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
