ИИВ Хоразм академик лицейида иқтидорли ўқувчилар кўпчиликни ташкил этади. Улар орасида фан олимпиадалари ғолиблари, спортнинг турли йўналишлари бўйича Ўзбекистон ва Осиё чемпионлари ва совриндорлари ҳам бор. 

Айни кунларда Урганч шаҳрида “Wорлд Усмановъс Cомбат сйстемс Ассоcиатион” Федерацияси томонидан ёшлар ўртасида спортнинг қўл жанг” тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда. 24-сентабрга қадар давом этиши режалаштирилган мазкур мусобақада дунёнинг олтита мамлакатидан 64 нафар ёш, иқтидорли спортчилар иштирок этяпти. 

Улар орасида ИИВ Хоразм академик лицейи ўқувчилари ҳам бор. Кескин ва муросасиз баҳсларга бой бўлган беллашувларда лицейнинг 201-гуруҳ ўқувчиси Муҳаммадсолий Бобожонов, 208-гуруҳ ўқувчиси Муҳаммадали Илҳомов, 207-гуруҳ ўқувчиси Азизбек Аминбоевлар ўз вазн тоифаларида фахрли 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпиони бўлишди. 

Биз бундай нуфузли мусобақада фаол иштирок этиб, олтин медални қўлга киритган хоразмлик лицей ўқувчиларини навбатдаги ғалабаси билан қутлаймиз.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.