Ана шу шиор остида Жиззах шаҳридаги “Ўрда” экологик боғида вилоят ИИБ ҳамда ИИВ “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг Жиззах вилояти Кенгаши ташаббуси билан марафон ўтказилди. Чунончи, 300 нафардан зиёд соҳа вакиллари 3 минг метрга югуриш бўйича куч синашдилар.

Ушбу мусобақада марра чизиғини биринчи бўлиб вилоят ИИБ ЖХХ кадрлар билан таъминлаш гуруҳи катта инспектори, лейтенант Камолжон Раҳимов кесиб ўтди. Аёллар орасида эса Шароф Рашидов тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори, лейтенант Ҳусния Умурзоқовага тенг келадиганлар топилмади. Якунда юқори натижаларга эришганлар диплом, медал ва совғалар билан тақдирландилар.

 Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.