Ички ишлар вазирининг тегишли фармойишига асосан илк маротаба соҳа фахрийлари ўртасида мини футбол бўйича ўтказилаётган “Ички ишлар вазири кубоги” мусобақаларининг Фарғона вилоят босқичи юқори кўтаринкиликда ташкил этилди.
Унда фахрийлардан иборат жамоалар ўзаро баҳс олиб борди. Қизғин кечган учрашувлар натижасига кўра, Бешариқ тумани фахрийлар жамоаси 3-ўринни, Учкўприк тумани фахрийлари жамоаси 2-ўринни қўлга киритди.
Фахрли 1-ўрин эса Тошлоқ тумани фахрийларига насиб этди.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар ва фаол иштирокчилар вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан муносиб рағбатлантирилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
