Тошкент шаҳар ИИББ идора ва тизимлари сафида хизмат қилаётган спорт усталари, Республика, Осиё ва Жаҳон чемпионлари иштирокида “Чемпион – менинг сафдошим” давра суҳбати ўтказилди. Унда спортнинг бокс, дзюдо, қўл жанги ва самбо тури бўйича жаҳон ва олимпиада чемпионлари қатнашди.

Ёш спорт юлдузлари пойтахт ички ишлар органлари ёш ходимларига муваффақият сирларини ўртоқлашишди. Ғалаба қозониш ва ўз мақсадига эришишда аввало Ватанни севиш ва юрт олдидаги масъулиятни ҳис қилиш даркорлигини таъкидлаб ўтишди. Спортчилар эришган ютуқ ва натижалари ҳамда келгусидаги режалари билан боғлиқ ёш ходимларнинг саволларига жавоб қайтарди.

Сарвар СОБИРОВ,

ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.