Киберспорт спорт тури сифатида қабул қилинганига ҳали кўп бўлмади. Шунга қарамай минглаб ёшларни ўзига жалб этиб улгурди. Навоий вилоятида ҳам ”Кибермаданиятни юксалтириш ойлиги”  доирасида “Биз кибержиноятларга қаршимиз!” шиори остида мазкур спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди. Тадбир вилоят ИИБ томонидан вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Рақамли технологиялар вазирлигининг вилоят шўъбаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 

Унда 16 жамоа киберспортнинг “Дота-1” йўналишида ўзаро куч синашдилар. Айтиб ўтиш лозимки, кишидан кучли ақлий қобилият ва компютер технологиялари бўйича чуқур билимни талаб қилувчи ушбу спорт ўйини иштирокчиларнинг ИТ соҳасига қизиқишини орттиради. Шу билан билан бирга, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ва кибержиноятлардан ҳимояланишда иммунитет ҳосил қилишда аҳамияти катта.  

Мусобақанинг вилоят босқичи натижаларига кўра 3-ўринни Навоий шаҳрининг “Жагуар”, 2-ўринни Конимех туманининг “Конимех” жамоаси вакиллари эгаллашди. Навоий шаҳрининг яна бир “Флй” жамоаси ёшлари эса биринчи ўрин соҳиби бўлишди. 

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.