Наманган шаҳар ИИОФМБ томонидан ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида волейбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада “Чорсу”, “Чинор”, “Шарқ тонги” ҳамда Амур Темур номидаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида истиқомат қилувчи ёшлар иштирок этди.

Қизғин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтган мусобақа якунида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.