Давлатимиз байроғи қабул қилинган кун муносабати билан, шунингдек “Жисмоний ва жанговар тайёргарлик ойлиги” доирасида соҳа ходимлари, уларнинг оила аъзолари ҳамда ички ишлар органлари фахрийлари иштирокида Фарғона вилоятида “Янги нафас” югуриш марафони бўлиб ўтди.

Тадбирда ички ишлар органларининг ёш ходимлари билан бирга, соҳа фахрийлари ҳам фаол иштирок этиб, кўпчиликка ибрат бўлдилар.

Марафон якунидаги тақдирлаш марсомида вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов иштирок этиб, соғлиғига эътиборсиз бўлмаган барча ходимлар ва фахрийларга миннатдорлик билдирди. Ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалар билан мукофотланди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.