“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида Наманган шаҳрида ташкил этилган шашка спорт мусобақасининг республика босқичи ўтказилди. Мусобақада 16-21, 22-26 ва 27-30 ёшли эркаклар ва аёллар иштирок этишди.

Вилоятимиз шаънини муносиб ҳимоя қилган Ромитан тумани ИИБ ходимаси, лейтенант Юлдуз Бобоева 27-30 ёшли аёллар ўртасида баҳс олиб бориб, фахрли биринчи ўринни эгаллади ва мутлақ ғолибликни қўлга киритди.

Ҳамкасбимиз медал, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Биз ҳам лейтенант Й.Бобоевани ғалаба билан самимий қутлаймиз ва келгуси ишларига омад тилаймиз!

М.ҒУЛОМОВ,

лейтенант.

Бухоро вилояти.