ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД Биринчи минтақавий ҳудуди 21-сон Жиэкда маҳкума аёллар чуқурлаштирилган профилактик тиббий кўрикдан ўтказилди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман), Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти ҳамкорлигида ташкил этилди. 

Тиббий кўрикка Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 10 нафардан ортиқ етакчи мутахассис шифокорлари жалб қилинган. Замонавий диагностика воситалари ёрдамида маҳкумаларнинг саломатлик ҳолати ўрганилди. Шунингдек, колониянинг болалар уйидаги маҳкумаларнинг уч ёшгача бўлган фарзандлари ҳам тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундай тадбирлар маҳкума аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларини эрта аниқлаш ва ўз вақтида даволаш чораларини кўриш имконини беради. Масъул ташкилотлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган бундай ишлар мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотлар инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилганлигининг ёрқин ифодасидир. 

Шаҳризод СНОКИРОВ,

капитан.