1926-йил 29-сентабрда ташкил этилган. Шофиркон вилоят марказидан 40 км узоқликда жойлашган. 

Х асрда яшаб ўтган тарихчи Наршахийнинг «Бухоро тарихи» асарида туманнинг келиб чиқиши ҳақида анчагина маълумотлар бор. Асарда ёзилишича, Сосонийлар сулоласи вакили Кисронинг фарзандларидан бири Шопур отасидан аразлаб, Бухоро вилоятига келади. Бу ерда уни Бухорхудот яхши кутиб олади. 

Шопур ов қилишни ёқтирарди ва кўпинча олисроқ жойларда овга чиқарди. Кунларнинг бирида ов қилиш мақсадида ҳозирги Шофиркон ерларига бориб қолади. У ҳудуд ҳали обод қилинмаган, яйлоқ, ов қилинадиган жой бўлгани сабаб Шопурга бу жой хуш келади ва уни обод қилиш фикри туғилади. Шу мақсадда ўзига улуш қилиб беришини Бухорхудотдан сўрайди. У рози бўлади. Шопур биринчи навбатда бу ерда катта анҳор қаздиради ва уни ўз номи билан, яъни «Шопурком» деб атайди. Сўнгра анҳор бўйлаб қишлоқлар бунёд этади. Ана шу қишлоқлардан бири, яъни Вардона қишлоғида ўзи учун тураржойга эга бўлиш мақсадида қаср қурдиради. Унинг вафотидан сўнг қишлоқлар авлодларига мерос бўлиб қолади. Шу тариқа Шофиркон шаҳри бунёд қилинади.

Шофирконда ўрта асрларда савдо ва ҳунармандчилик ривож топган. Айрим маълумотлар Маҳмуд ибн Валининг «Баҳр ал-асрор» («География» ХВИИ аср) асарида ҳам келтирилган. Атоқли ёзувчи Садриддин Айнийнинг ёзишича, ХИХ аср охир­лари ва ХХ аср бошларида Шофиркон ҳамда унинг атрофидаги қишлоқларни бир неча марта қум босган. 

Туман ҳудуди асосан текислик ва қум барханларидан иборат. Шимолий қисми Қулжуқтов этаклари (Гужумди тоғи) ва Қизилқум (Жилвон ва Толди массивлари)га, жанубий қисми эса Зарафшон водийсидаги суғориладиган ерлар билан туташган. 

Мирзоқул АҲАДОВ тайёрлади.