Андижон вилояти прокуратураси ва ички ишлар органлари раҳбарлари Тошкент шаҳрида бўлиб хавфсиз муҳитни шакллантириш ва жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш, кибержиноятларни тезкор аниқлаш ва фош этиш ҳамда олдини олиш бўйича тергов қилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024–2028-йилларга мўлжалланган миллий стратегия асосида гиёҳвандлик ва уюшган наркожиноятчиликка қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этиш орқали ёшлар саломатлигини ҳамда миллат генофондини ҳимоя қилишга қартилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, намунавий амалиёт машғулотлари иштирокчилари учун Тошкент шаҳар ИИББ Тезкор қидирув хизмати томонидан уюшган ва наркожиноятчиликка қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимот ҳам бўлиб ўтди. Унда пойтахт шаҳар мисолида гиёҳвандлик воситаларини республика чегарасидан олиб кириш йўналишларини, интернет тармоқлари орқали тарқатиш ҳаракатларини, ноқонуний нарколабораторияларни ва наркожиноий уюшмаларни, шу жумладан, уларга ҳомийлик (раҳнамолик) қилаётган мансабдор шахсларни аниқлаш, улар фаолиятига чек қўйиш ҳамда жазо муқаррарлигини таъминлашга қаратилган кенг қамровли тезкор тадбирлар, амалга оширилаётган профилактик ишлар аниқ мисоллар асосида таништирилди.
Иштирокчилар Олмазор тумангида жойлашган Ислом сивилизасияси марказида жамоат тартибини сақлаш тажрибасини ҳам ўрганишди.
Азизжон ФАЙЗИЕВ,
подполковник.
