Дактилоскопия — бармоқ излари орқали шахсни аниқлаш ҳақидаги фан ҳозирда турли соҳаларда самарали қўлланилади.
Уилям Ҳершел ХИХ асрнинг охирларида Буюк Британиянинг Ҳиндистондаги маъмуриятида хизмат қиларди. У маош олиш учун келадиган аскарлар сони йилдан йилга кўпайиб бораётганлигига ҳайрон бўлади. Бу ҳодисанинг тагига ҳеч етолмасди. Чунки юз кўринишига қараб ҳиндларни фарқлай олмасди. Маҳаллий аҳоли вакиллари эса бундан усталик билан фойдаланишар — бир куни ўзлари ойлик олишса, эртаси куни маош олгани бирор қариндошини жўнатишарди. Бунинг устига уларнинг аксарияти саводсиз эди.
Охири тоқати тоқ бўлган Ҳершел улардан рўйхатдаги ўз фамилиясининг тўғрисига ва тўлов қоғозига бармоқ изларини қолдиришни талаб қилди. Синчиклаб қараса, бир одамнинг бармоқ изи бошқасиникига ўхшамас эди. Шундан сўнг анатомия дарсликларини варақлаб, ўзининг кашфиётини бармоқдаги папилляр чизиқлар ёрдамида асослади.
