Музейлар аждодларимиздан бизга мерос бўлган бойликни келажак авлодга етказиб берадиган илмий, маънавий-маърифий хазина бўлиб, у йиллар давомида бойиб боради.

Музейлар фақатгина маданий қадриятлар намойишигина бўлиб қолмасдан, улар бизни ўтмиш саёҳатига чорловчи йўлчи юлдуз ҳамдир. Ўзбекистон музейлари эса 130 йиллик тарихга эга. Мамлакат миқёсида мунтазам фаолият юритаётган турли йўналиш ва соҳа музейлари ташриф буюрувчиларни мамнун қилиб келмоқда.

Тарихий маълумотларга кўра, 1917-йилгача Тошкентдаги биринчи ва ягона музей Тошкент музейи бўлган. 1917-йилдан кейин турли ихтисосликдаги кенг экспозисияларга эга бўлган музейлар ташкил этила бошлаган. Манбаларда қайд этилишича, 1918-йил княз Н.Романов саройида унинг мусодара қилинган коллексияси асосида Бадиий музей (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат музейи), 1921-йил Эски шаҳар музейи, 1926-йил Ўзбек эски шаҳар музейи ташкил қилинган.

Дунёдаги машҳур музейларга назар ташлайдиган бўлсак, 2021 йилда бутун дунё бўйича энг машҳур музейлар рейтингида Париждаги (Франсия) Лувр музейи 9,6 миллион ташриф буюрувчи билан 1-ўринни эгаллади. Ушбу рейтингнинг иккинчи ўрнида 7,3 миллион ташриф буюрувчи билан Хитойдаги Миллий Музей (Беижинг шаҳри), учинчи ўринда эса 6,8 миллион ташриф буюрувчи билан Ватикан музейи (Ватикан шаҳри) туради.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 1977-йилдан буён дунёда анъанавий тарзда 18-май “Халқаро музейлар куни” сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.

Шерзод Абдусамадов тайёрлади.