Бу ислоҳотларнинг эътиборли жиҳати ҳар бир инсонни, айниқса, ёшларни ўзларининг имкониятларини кенг на­мойиш этиши, иш жойларига эга бўлиши, замонавий таълим ва тарбия олишига шарт-шароитлар яратишга қаратилганидадир. 

Ўзбекистон фуқаросининг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқи кафолатланмоқда. Қолаверса, эндиликда ҳар бир фуқаронинг мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қайтиш ҳуқуқи қонун билан таъминланган. Шунингдек, охирги йиллардаги ислоҳотлар натижасида Тошкент шаҳри ва вилоятидан кўчмас мулк сотиб олмоқчи бўлган фуқаронинг ушбу ҳудудларда доимий пропискада туриши талаби бекор қилинди. Пойтахтда рўйхатдан ўтмасдан 

яшаш муддати 15 кунга узайтирилди. Вақтинча яшаш жойи бўйича рўй­хатга олиш муддати 1 йилдан 5 йилгача узайтирилиб, фуқароларни ўз хоҳиши билан рўйхатдан ўтишга ундайдиган механизмлар яратилди. Паспорт тизимини такомиллаштириш орқали хорижга чиқиш учун рухсатнома (стикер) расмийлаштириш тартиби бекор қилинди.

2017–2021-йилларда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим қадамлар ташланди. Жумладан, мамлакат аҳолиси учун узоқ йиллардан бу­ён оғриқли масала бўлиб келган «прописка» тизими тубдан ислоҳ қилинди. Фуқаролик бериш тартиби­нинг соддалаштирилиши натижасида 2018–2021-йилларда 70 мингдан ортиқ шахс Ўзбекис­тон Республикаси фуқаролигига қабул қилинди. Шу­нингдек, 2022–2026-йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида кўзда тутилган «Прописка» тизимини янада соддалаштириш вазифасини ҳал этишнинг ўзи аҳоли­нинг Конс­титуция ва қонунларга, давлат ва ислоҳотларга бўлган ишончини янада оширди. 

Қувонарли томони шундаки, Ўзбе­кис­тон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 

20-июн куни Конституциявий комиссия аъзолари билан бўлиб ўтган учрашувида: «Фуқаролар­нинг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ёки яшаш жойини эркин танлаш ҳуқуқи, мамлакатдан тўсиқларсиз чиқиш ва қай­тиш ҳуқуқи кафолатланиши лозим. Бундан ташқари, шахсий ҳаёт дахлсизлиги ва 

унинг кафолатлари Конс­титуция даражасида мустаҳкам­ланиши зарур», – деб таъкидлаган эди. Бу эса Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг талабларини бажаришга хизмат қилади. 

Мазкур қоидалар, ўз навбатида, Ўзбекистон Рес­публикаси Президентининг «Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020-йил 22-апрелдаги фармонида ўз аксини топган. Эътиборли жиҳати, мазкур ҳуқуқ ва эркинликларни таъминлаётган АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франсия, Италия, Испания, Жанубий Корея, Япония, Туркия ва бошқа бир қатор давлатларнинг конс­титуцияларида ҳам кўриш мумкин. 

Бундай конституциявий ислоҳотларда инсон қадри, шаъни улуғланиши янги Ўзбекис­тоннинг илк бора Бмтнинг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолиги» даврида амалга 

ошаётгани ҳам давлат сиёсатининг марказида инсон манфаати турганлиги­нинг исботи, десак, тўғри бўлади. 

Яна бир янгилик Президентимизнинг 2022-йил 29-июндаги қарори билан «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиби тўғрисида»ги низомнинг тасдиқланганидир. Мазкур низомга кўра, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмакла­шиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиби белгиланган.

Аҳолининг конституцион ҳуқуқлари ва манфаатлари давлат сиёсати даражасида конституциявий янги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифларида ҳам акс этганининг гувоҳи бўлаяпмиз. Жумладан, «инсон қадри учун» устувор тамойилини татбиқ этишни янада чуқурлаштириш фуқарола­римиз учун дунёнинг қаерида яшамасин, меҳнат қилмасин, таълим олмасин давлат томонидан тинч ва хавфсиз ҳаётини, фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш Конституцияда кафолатланиши ва мустаҳкамланиши халқнинг Асосий Қонунимизга бўлган ишончи ва ҳурматини 

оширади. Шу­нингдек, ижтимоий давлатнинг муҳим вазифаси сифатида фуқароларга ма­лакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълимнинг жорий этилиши ижтимоий ҳимоянинг юқори даражасидир.

Инсон қадри, ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишининг конституцион норма сифатида мустаҳкамланиши Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини ошириши билан бирга, Бмтнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашидаги ўрнини ҳам янада кучайтиради. Бу ҳолат конституциявий ислоҳотларнинг янги Ўзбекистонда демократик муҳитнинг янгиланишига, амалга оширилаётган ислоҳотларга бўлган халқнинг ишончини мустаҳкамлайди. Шунингдек, ислоҳотлар янги қадриятларнинг ривож­ланишига, давлат ҳокимияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишнинг бугунги кун талабига жавоб берадиган шарт-шароитларини асослайди.

Феруза МУҲИТДИНОВА,

Тошкент давлат юридик университети 

профессори, юридик фанлар доктори.