Бир куни аканинг эшиги тақиллади. Остонада катта ёшли одам турарди... 

– Мен устаман, иш қидириб юрибман. Балки, ҳовлингизда менбоп юмуш топилиб қолар, – деди.

– Ҳа, албатта. Ҳовлини кесиб ўтган ариқни кўряпсизми? Ўтган ҳафтада укам ковлатди, ўзича ҳовлини ажратиб, ерни чегаралаб қўйди. Бу ерда етарлича тахта бор, – деди омборхонага ишора қилиб. – Ҳовлини буткул ажратиш учун ўша ариқ бўйлаб тўсиқ қуриб беринг. 

Уста дарҳол ишга киришди. Тахталарни олиб чиқди, ўлчаб кесди, рандалади. Бу орада оҳорли кийимларини кийиб олган ака уйидан чиқиб келиб сўради:

– Мен бозорга кетяпман. Тўсиқ учун яна бирор нарса керак эмасми? 

– Раҳмат, ҳамма нарса етарли, – жавоб берди уста. 

Кечга яқин шаҳардан қайтган аканинг жаҳли чиқди. Чунки уста ариқ устига кўприк қуриб қўйганди. 

– Мен сизга тўсиқ қуринг, дегандим-ку! – деди ака ғазаб билан устага қараб.

Уста жавоб бериб улгурмасидан, уйидан чиқиб кўприкни кўрган ука улар томонга юра бошлади. Шошиб кўприкдан ўтди ва акасини қучоқлади. Ариқ қаздиргани, қўпол муомаласи учун узр сўради. Бирпасда иккови суҳбатга киришиб кетди. Бу орада анжомларини йиғиштириб кетишга ҳозирланаётган устага «Шошилманг, меҳмонимиз бўлинг», деб таклиф қилди ака. У эса:

– Раҳмат, қололмайман. Мен ҳали жуда кўп кўприклар қуришим керак, – деди табассум билан ва йўлида давом этди...


Феруза РАҲМОНҚУЛОВА 

тайёрлади.