Жадидлар ғоялари Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегияси билан ҳамоҳанг.

 Шавкат МИРЗИЁЕВ


ХХ асрнинг бошида ўзининг маърифатпарварлик фаолияти, фидокорона хизматлари билан миллй таълим-тарбия яратиш ва юртимиз истиқлоли, халқимизнинг озодлиги ва эркинлиги, келажак авлодларнинг обод ва фаровон ҳаётини таъминлашни эзгу мақсади деб билган инсонлардан бири Маҳмудхўжа Беҳбудий бўган. У 1875-йилнинг 30-январида Самарқанд яқинидаги Бахшитепа қишлоғида руҳоний оиласида дунёга келган. Отаси Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли Аҳмад Яссавийнинг авлодларидан, она томонидан бобоси Ниёзхўжа Урганчлик бўлиб Амир Шоҳмурод замонида 1785-1800-йилларда Самарқандга келиб қолган. 1894-йилда имом-хатиблик билан шуғулланиб келган отаси Беҳбудхўжа вафот этади. Ёш Маҳмудхўжа қози тоғаси Муҳаммад Сиддиқ тарбияси ва қарамоғида ўсиб вояга етади. Араб сарфу маҳвини кичик тоғаси Мулла Одилдан ўрганади. Унинг 1901-йилдан бошлаб "Туркистон вилояти газети", Тараққий", "Хуршид", "Шуҳрат", "Тажжор", "Осиё", “Ҳуррият”, “Турон”, “Садои Туркистон”, “Самарқанд”, “Шўро”, “Вақт”, “Ойна” каби газета ва журналларда мақолалари чоп этилган.  

 Беҳбудий 1914-йилда “Самарқанд” газетасини чиқаради. Газета ўзбек ва тожик тилларида ҳафтада икки марта чоп этилди. 45-сони чиққач танқислик туфайли нашр тўхтади. Шу йил 20-августдан у “Ойна” журналини чиқара бошлади. Беҳбдийнинг юрт ободлиги йўлида бошлаган ижобий ишлардан бири Беҳбудий кутубхонасининг ташкил этилиши бўлди. Беҳбудий биринчилардан бўлиб Самарқандда кутубхона фаолиятини йўлга қўйган. Кутубхонада китоблар фонди дастлаб 200, кейинроқ 225 жилдга етган. Кутубхона очилганидан 7ой ўтиб аъзолар сони 125 кишига етади. 1910-йилларга келганда фаолияти сўна бошлайди. 1903-йили Беҳбудий ўз маблағи ҳисобидан жадид мактабини очди. Жадид Ҳожи Муин ва Шакурий мактабда дарс берган. 

Беҳбудий 72 кун умр кўрган Туркистон Мухториятининг парламенти-Миллий мажлис таркибига киритилга эди. Ўша вақтда замонанинг энг илғор зиёлилари, тараққийпарварларидан ташкил топган Туркистон Мухториятида маъсул лавозимини эгаллаш Беҳбудийга фахр бағишлаган. Бироқ қисқа муддатдан сўнг 1918-йилнинг февралида болшевиклар томонидан Туркистон Мухторияти тарқатиб юборилди. Беҳбудийнинг маърифатпарварлик гўялари, жамиятни ислоҳ қилиш, жаҳолатга қарши курашиш масалаларидаги фикрлари унинг “Падаркуш” асарида ёрқин ифодаланган.

Беҳбудий 1919-йил Қаршида саёҳати даврида қўлга олинди ва Саид Олижонинг буйруғига биноан қатл этилди. Қарши шаҳри 1920-1930-йилларда Беҳбудий номи билан аталган. Беҳбудий номи 1937-йилга келиб қатағон қилинади ва 1956-йилда оқланади. 1977-йил Беҳбудийнинг Сайланмаси чоп этилди. Ушбу тўплам ўз ичига дарслик ўқув-қўлланмаларини олган.

Рушана РОЗАБОЕВА,    

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникайсиялар университети талабаси.