* Ҳеч қачон ҳеч қачон дема.

Инсон ниманидир асло қила олмаслигини айтиб, шу орқали ўзини олдиндан муваффақияцизлик сари йўналтиради. Ҳар бир бошланган ҳаракат ишнинг ярми бажарилганини билдиради, қолганини адо этиш эса ўзингга боғлиқ.

* Мен бунинг учун жуда ёшман ёки қариман.

Бу ҳар кимни ортга тортувчи яна бир сабаб. Ёш – шунчаки паспортдаги рақамлар ва кўп ҳолларда у қадар аҳамиятга эга эмас. Асосийси, одам ўзига ишониши, қўйган мақсади сари интилиши ва бу йўлда ҳеч қандай баҳона изламаслиги лозим.

* Бунинг учун етарлича малакага эга эмасман.

Ўз қобилияти, маҳорат, малака ва тажрибасига шубҳа қилган одам бу билан ўзини мувафаққияцизликка дастурлайди.

* Мен ҳамма ишни барбод қиламан.

Кўп саъй-ҳаракатларинг омадсиз кечган бўлса-да, лекин, ўйлаб кўр: бошқа қайсидир ишни мукаммал бажарган бўлишинг керак. Демак, ўзингга нисбатан билдирган бу таърифинг нотўғри.

* Қўшган ҳиссаларингни камситма.

Камтарлик бир тарафдан яхши, қилган ишингиз учун мақтанчоқлик қилиш ҳам ортиқча. Аммо инсон барибир ҳамиша ўз меҳнати ва вақтининг қадрини билиши лозим. 

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.