Маънавият ва маърифат дарси
Инсоният ҳаёти кўплаб ижтимоий, иқтисодий ва экологик муаммолар билан узвий боғлиқ. Айниқса, саноатлашувнинг ривожланиши, табиий ресурслардан шафқацизларча фойдаланиш, озиқ-овқат етиштириладиган қишлоқ хўжалик майдонларининг кескин қисқариши, чўлланиш ва сув етишмовчилиги халқаро ташкилотлар ва давлатлар раҳбарларининг, қолаверса, бутун дунё жамоатчилиги диққат марказида турибди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти БМТ 1972-йил 15-март куни Бош Асамблеянинг 2997-резолюциясига биноан, атроф-муҳитни муҳофаза этиш бўйича УНЕП Унитед Натионс Энвиромент Программе ташкилотини тузди. Юнепнинг экспертлари «яшил иқтисодиёт»ни инсонлар ҳаёт даражасини юксалтирадиган, ижтимоий адолатни таъминлайдиган ва шу билан бирга, атроф-муҳитнинг зарарланиш хавфини камайтирадиган фаолият деб баҳолаганлар.
Ҳозир кўп марталаб ирод этилаётган «барқарор ривожланиш» атамаси ҳам БМТ шафелигида 1983-йилда атроф-муҳит ҳолатини, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш оқибатларини таҳлил этган махсус халқаро комиссиянинг «Бизнинг умумий келажагимиз» деб номланган маърузасида илк марта сустаинабле девелопмент атамаси сифатида оммалашди.
2009-йилда Бмтнинг «Глобал яшил янги курс» концепцияси атроф-муҳит дастури сифатида таклиф этилди. Унинг асосий мазмуни инвестицияларни кам углеродли иқтисодиётни ривожлантиришга йўналтириш ва рағбатлантиришга, экологик тоза технологияларни жорий этишга, экологик талабларга жавоб берадиган транспорт воситаларини яратишга ва қўллашга, энергосамарадорликни таъминлашга ҳамда иқлим ўзгариши билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга қаратилган. 2009-йил июнда 34 та мамлакат «Яшил иқтисодиёт» декларациясини имзолади ва «ҳам инқироздан чиқиш учун кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида, ҳам унинг доирасидан ташқарида «яшил ўсиш» стратегияларини жорий этиш учун саъй-ҳаракатларни мустаҳкамлашини, «яшил» ва «ўсиш» тушунчалари бир-бирига чамбарчас боғлиқлигини тан олишини» маълум қилди.
«Яшил иқтисодиёт». «Яшил иқтисодиёт» – табиий захираларга таъсир этмайдиган иқтисодиёт бўлиб, унинг концепцияси табиий ресурсларни асраш ва табиатга салбий таъсирни камайтиришдир. Инсон ҳаётининг ўсиши табиий капитал ўсиши билан баробар бўлиши даркор бўлиб, бунга «яшил ўсиш» дейилади. Унинг мақсади – жамият барқарорлигига эришиш учун экотизимга босимни камайтириб, ижтимоий сиёсат, иқтисодиёт ва экология ўртасидаги мувозанатни таъминлашдир. «Яшил иқтисодиёт»нинг барқарорлик, адолат ва қадр-қиммат, бошқарув ва мослашув, соғлом коинот каби мезонлари; яшил энергетика, «яшил иқтисодиёт» ва қишлоқ хўжалиги, «яшил иқтисодиёт» ва транспорт, «яшил технологиялар», «яшил молия», «яшил иқтисодиёт» ва туризм, «яшил иқтисодиёт» ва инсон каби аниқ йўналишлари, шунингдек, «яшил иқтисодиёт» соҳасида етакчи мамлакатлар – Жанубий Корея, Хитой, Германия, Швеция, Швейцария каби ривожланган мамлакатларнинг бу соҳада ўрганишга молик ижобий тажрибалари мавжуд.
Мингйиллик мақсадлари якуни кўриб чиқилган 2015-йилнинг сентябрида бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги тарихий саммитида қабул қилинган «Барқарор ривожланиш соҳасидаги глобал кун тартиби» бўйича 70-сонли резолюцияда иқтисодий, ижтимоий ва экологик компонентларда барқарор ривожланишни кўзда тутувчи 2030-йилгача эришилиши лозим бўлган 17 та Барқарор ривожланиш мақсадлари ва уларга боғлиқ бўлган 169 та вазифа ва 232 та кўрсаткич белгилаб олинган декларация қабул қилинди.
Юқорида таъкидлаганимиздек, БРМ дастури 17 та глобал мақсадни ўз ичига олади: қашшоқликни юқотиш; очликни тугатиш; соғлиқ ва фаровонлик; сифатли таълим; гендер тенглиги; тоза сув ва санитария; арзон ва тоза энергия; муносиб иш ўринлари яратиш ва иқтисодий ўсиш; саноатлаштириш, инновациялар, инфратузилма; тенгсизликни камайтириш; барқарор шаҳарлар ва қулай яшаш жойларини яратиш; масъулиятли истеъмол ва ишлаб чиқариш; иқлим ўзгаришига қарши курашиш; денгиз экотизимларини асраш; қуруқликдаги экотизимларни асраш; тинчлик, адолат ва самарали бошқарув; барқарор ривожланиш йўлида ҳамкорлик.
2015-йилда Ўзбекистон ҳуқумати 2030-йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасида глобал кун тартибини амалга ошириш бўйича мажбуриятларни қабул қилиб, уларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Таъкидлаш жоизки, Янги Ўзбекистон шароитида Президент Шавкат Мирзиёэвнинг саъй-ҳаракатлари ва раҳбарлигида Бмтнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш фаоллашди, халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан янги сифат босқичига кўтарилди.
«Яшил иқтисодиёт» – бу эртанги кун иқтисодиёти ва айнан у ХХИ аср иқтисодий тараққиётининг ҳаракатга келтирувчи кучи бўлиши керак. Олимларнинг фикрича, «яшил иктисодиёт» назарияси куйидаги учта аксиомага асосланади:
– чекланган маконда таъсир соҳасини узлуксиз кенгайтириб бўлмайди;
– ресурслар чекланган шароитда узлуксиз ошиб бораётган эҳтиёжни қондиришни талаб қилиш мумкин эмас;
– Ер юзида ҳамма нарса бир-бири билан боғлиқ.
Иқтисодий ўсишнинг анъанавий моделидан «яшил иқтисодиёт»га ўтиш умумжаҳон тренди бўлиб, у нафақат алоҳида миллий иқтисодиётларнинг, балки умуман бутун жаҳон иқтисодиётининг барқарорлигини белгилаб беради, «яшил иқтисодиёт»ни илгари суриш эса тараққиётнинг асосий йўлидир.
Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Бмтнинг Барқарор ривожланиш мақсадларининг 16 тасида иштирок этмоқда. Мазкур мақсадларнинг ярмига яқини – бевосита иқлим ўзгариши, экология, тоза сув ва санитария, арзон ва тоза энергия ишлаб чиқариш каби ўта муҳим масалалар халқаро ташкилотлар ва давлатлар ҳамкорлигида дадиллик билан амалга оширилмоқда. Масалан, яшил энергетикага ўтиш стратегияси бўйича 2023-йил охирида мамлакатимизнинг қатор вилоятларида Саудия Арабистони ва Хитой давлатлари билан ҳамкорликда қуёш панеллари станцияларининг ишга туширилганлиги бунинг ёрқин исботидир.
Ўйлаймизки, бу муваффақиятлар пойдевори Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 2-декабрдаги «2030-йилгача Ўзбекистон Республикасининг «яшил иқтисодиётга ўтишига қаратилган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар» тўғрисидаги қароридир. Ушбу қарор ижросини таъмилаш бўйича 2030-йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил» иқтисодиёт»га ўтиш ва «яшил» ўсиш дастури мақсад ва вазифаларининг амалга оширилиши, унинг мақсадли қўрсаткичлари, шунингдек, «Саноат тармоқларида «яшил иқтисодиёт»га ўтиш ва энергия тежамкорлигини таъминлаш концепцияси, 2030-йилгача Ўзбекистон Республикасида «яшил иқтисодиёт»га ўтиш ва «яшил» ўсишни таъминлаш бўйича ҳаракатлар режаси каби мақсадли муҳим ҳужжатлар ижроси мамлакатимизнинг яқин истиқболда «яшил иқтисодиёт» таъминланган мамлакатга айлантиради ва унинг бу соҳада Марказий Осиёда етакчилик қилишига ишончимиз комил.
Шуҳрат ҒОЙИБНАЗАРОВ,
сиёсий фанлар доктори, профессор,
истеъфодаги полковник.
