– 1570-йил – Подшо Иван ИВ Грозний қўшинлари Новгородга кирди ва шаҳарда оммавий қатл бошланди.
– 1816-йил – Франсия ҳукумати Бонапарт оиласини мамлакатдан абадий чиқариб юбориш тўғрисида фармон берди.
– 1848-йил – Сицилия қироли Фердинанд ИИ га қарши мамлакатда инқилоб бошланди.
– 1879-йил – Жанубий Африкадаги инглиз мустамлакачилари ва маҳаллий зулу қабилалари ўртасида уруш бошланди.
– 1919-йил – Берлинда Спартакчилар қўзғолони бостирилди.
– 1932-йил – Арканзаслик демократ Хетти Карвей Ақш тарихидаги биринчи аёл сенатор бўлди.
– 1943-йил – "Искра" операцияси бошланди, натижада Ленинград блокадаси бузилди. "Искра 1945" операцияси билан Совет Иттифоқи Шарқий Европада фашистлар Германиясига қарши кенг кўламли ҳужумни бошлади.
– 1954-йил – Қиролича Елизавета ИИ Буюк Британиядан ташқарида тарихда биринчи марта Янги Зеландия парламентининг махсус сессиясини очди.
– 1964-йил – Занзибар мустақилликка эришганидан бир ой ўтгач, давлат тўнтариши билан ҳукмрон Занзибар Миллий партияси ҳокимиятдан четлаштирилди.
– 1974-йил – Ливия ва Тунис Ислом Араб Республикаси бирлашиши ва тузилганлигини эълон қилишди.
– 1990-йил. Руминия Коммунистик партияни тақиқлаган илк Шарқий Европа мамлакати бўлди.
– 1991-йил – Ақш Конгрессининг ҳар иккала палатаси Президент Жорж Бушга Кувайтдаги Ироқ тажовузини тўхтатиш учун куч ишлатишга ваколат берди.
– 1998-йил – одамларни клонлашни тақиқлаш тўғрисидаги протокол имзоланди.
– 1999-йил – Малининг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Муса Траоре ва унинг рафиқаси катта миқдордаги маблағни ўзлаштирганлиги учун ўлимга маҳкум этилди.
– 2009-йил – Индонезиянинг Сулавеси ороли қирғоғида "Тератей Прима" пароми ғарқ бўлиб, икки юздан ортиқ одам ҳалок бўлган.
– 2010-йил – Гаитида зилзила содир бўлиб, натижада 222,570 киши ҳалок бўлди.
