– 1675-йил – Голландия уруши мобайнидаги Туркхейм жанги бўлиб ўтди. Унда франсуз армияси маршалъ Туренне бошчилигида Бранденбург қўшинини мағлуб этди.
– 1728-йил – Гавана университети ташкил этилди.
– 1757-йил – Роберт-Франсуа Дамиэн қирол Людовик Хвга муваффақияциз суиқасд амалга оширди.
– 1762-йил – Пётр ИИИ Россия тахтига келди.
– 1769-йил – Жеймс Ватт буғ двигателига патент олди.
– 1809-йил – Англия-Туркия уруши тугади ва Дарданел шартномаси имзоланди.
– 1905-йил — Россия-Япония уруши пайтида Порт-Артур қалъаси таслим бўлди.
– 1917-йил – Биринчи жаҳон уруши пайтида Шимолий фронтда Митава операцияси (Россия императорлик армиясининг сўнгги ҳарбий операцияси) бошланди. Рига томон йўналтирилган немисларни йўқ қилиш режалаштирилган эди.
– 1919-йил – Мюнхенда Германия ишчилар партияси ташкил топди, бир йилдан сўнг у Миллий сосиалистик Германия ишчилар партияси сифатида қайта ташкил этилди.
– 1919-йил – Берлинда Спартакчилар қўзғолони бошланди.
– 1939-йил – Германиянинг Давлат ирқий бюроси каритларни дин ва ирқига кўра яҳудий эмас деб тан олди.
– 1956-йил – Антарктидага биринчи совет комплекс экспедисияси уюштирилди.
– 1968-йил – Прага баҳорининг бошланиши. Чехословакияда Александр Дубчек ҳокимият тепасига келди.
– 1972-йил – Қўшма Штатларда қайта фойдаланилувчи космик кема транспортини яратиш бўйича ишлар бошланди.
– 1977-йил – Москва-Хелъсинки гуруҳи қошида психиатриядан сиёсий мақсадларда фойдаланишни текшириш бўйича комиссия тузилди.
