Олимларнинг таъкидлашича, кишида қандайдир бир ғояни амалга ошириш истаги пайдо бӯлса, 72 соат ичида уни амалга ошириш учун ҳеч бӯлмаса биринчи қадамни ташлаш лозимдир. Агар ушбу белгиланган муддат, яъни уч кун ичида ҳеч қандай ҳаракат амалга оширилмаса, ғояни ҳеч қачон амалга ошириш истаги нолга тенглашади экан.