Бу қизиқ!

Инсон агар ажали етмаса, ҳар қандай азоб ва машаққатлардан омон қолиши мумкин. Масалан, 1942 йилда немис сув ости кемаси инглиз савдо кемасини чўктириб юборган.

Унда хизмат қилаётган хитойлик денгизчи жилет кийиб, сувга сакрашга улгуриб қолган ва сув юзасида бўш сол топиб, унга чиқиб олган. Табиийки, солдаги озгина сув ва печене захираси тезда тугайди. Атлантика океани бўйлаб солда сузиб кетаётган денгизчи ёмғир сувини тўплаб, шуни ичган ва сохта қармоқ билан балиқ тутиб, хомлигича ейишга мажбур бўлган. Бир марта чайка қушини тутишга ҳам муваффақ бўлади.

Шундай қилиб, хитойлик денгизчи 133 кундан кейингина Бразилия қирғоқларига етиб борган...