Дунёдаги энг ажойиб ва интерактив журналистика музейига саёҳат қилишни истайсизми? Ундай бўлса Вашингтондаги, йилига миллионлаб сайёҳларни қабул қилувчи Неwсеум музейига ташриф буюришингизни маслаҳат берамиз. 

Етти қаватдан иборат ушбу музей Ақш пойтахтидаги Песилъвания-авенюда жойлашган. У даставвал 1997-йилда Арлингтонда очилган эди. Бироқ 2002-йилда музей ўз фаолиятини тўхтатади. Кейинчалик янги 2008-йилда расман ишга тушади.

Музей ташқи қиёфаси билан дарҳол эътиборингизни тортади. Бинонинг олд қисмида 45 сўздан иборат Америка фуқароларининг ҳуқуқлари ва сўз эркинлигини таъминлайдиган конститусиядан мисралар келтирилган.

Бу ерда 16 асрдан бошлаб шу кунга қадар журналистика деб аталмиш қизиқарли соҳанинг ривожланиш тарихи билан танишиш мумкин.

Қизиғи шундаки, музей давлат томонидан эмас, балки саховатли шахслар, корпорациялар, ташкилотлар томонидан хайрия лойиҳаси сифатида ташкил этилган. 

Юқори технологияли, интерактив музейда 15 театр, 14 улкан галерея, 2 замонавий эфирга узатиш студиялари, 4-Д шаклидаги суратлар мавжуд бўлиб, йиллар давомида ОАВ қандай қилиб асл ҳақиқатни оммадан яширгани, дунёнинг бошқа бурчагидан содир бўлган ҳодиса бошқа манзилда қай тариқа ёритилганини кўриб ҳайратда қоласиз.

Ўз мухбиримиз

Навоий вилояти