Одамзод ҳар доим уловга эҳтиёж сезади. Чунки усиз манзилимиз яқин юкимиз енгил бўлмайди. Шу боис ҳам барча транспорт воситасига муҳаббат билан қарайди. Яхши улов бойлик ва куч-қудрат рамзи ҳисобланади. Илгарилари тулпор энг севимли улов бўлган.

Тараққиёт ва юксалиш сари қадам қўяверган сайин автомобиллар етакчиликни қўлга олди. Дунёда 1885 йил 29 январда биринчи “Бенз” русумли автомобил ишлаб чиқарилди. У уч ғилдиракли икки кишилик ўриндиққа эга бўлиб, оғирлиги 250 килограмм эди. Мазкур автомашина “Моторwаген” деб номланган.

Мана, биринчи автомобил “туғилганига” ҳам 138 йил тўлибди. Шундан буён автомобилларнинг тури кўпайиб, бу соҳа саноатнинг йирик тармоғига айланди.

М.АҲАДОВ,

“Постда” мухбири.

Бухоро вилояти.