Бозор ёки супермаркетдан банан олаётганимизда унга ёпиштирилган стикерга кўпчилигимизнинг кўзимиз тушган. Хўш, бу стикер нимани англатади, у нега ёпиштирилади? Буни қарангки, шу стикерга қараб олаётган бананигиз ҳақида кўп нарса билиб олишингиз мумкин экан.

Агар улар 3 ёки 4 рақамлари билан бошланадиган 4 хонали кодга эга бўлса, бу бананларни ўғитлар ва пестицидлардан фойдаланиб етиштирилганлиги назарда тутилган бўлади.

Агар маҳсулот 9 рақамидан бошланадиган 5 хонали кодга эга бўлса, бу маҳсулот анъанавий тарзда етиштирилганлигини англатади.

Агар маҳсулот 8 рақамидан бошланадиган 5 хонали кодга эга бўлса, бу маҳсулот генетик жиҳатдан ўзгартирилган бўлади ёки у одатда ГМО деб аталади.‌‌