Ўқув семинарларнинг бирида 50 нафар кишига бахтнинг сири нимада эканлигини англаш учун тажриба ўтказилади. Унга кўра, ҳар бир кишининг қўлига шар берилиб, унга ўзининг исмини ёзиш ва ҳавога тўлдириш айтилади.

Иштирокчилар мазкур топшириқни бажарганларидан кейин, барча шарларни бир хонага йиғиб, уларни аралаштириб юборади. Сўнгра эса, уларга 3 дақиқа давомида ўзларининг исми ёзилган шарни топишни буюришади. Шунда ҳамма шоша-пиша ўз шарини излагани сабабли, ушбу хонада тартибсизлик юзага келади ва берилган 3 дақиқа ичида жуда кам сонли иштирокчигина ўз шарларини топишга муваффақ бўлишади.

Бу сафар ҳам шарлар яна йиғиб олиниб, энди ҳамма қўлига тушган шарда кимнинг исми ёзилган бўлса уни эгасига топшириш айтилади. Буни қарангки, барча иштирокчилар бир-бирларининг шарини топишга ёрдам бергани сабабли, белгиланган вақтдан олдин барча ўзининг шарини топиш бахтига муяссар бўлади.

Шунда семинарни бошқараётган тренер “ана кўрдингизми, ҳаётда ҳам худди шундай, ҳамма ўз бахтининг қаерда эканлигини билмаса ҳам жон-жаҳди билан излашга тушади. Бизларнинг бахтимиз сири, бошқаларнинг бахтига чамбарчас боғлиқдир. Инсонларга бахтни ҳис этишга ёрам берсангиз, сиз ҳам унинг эвазига ўзингизникини топасиз” дейди.

“Постда” мухбири Азамат ПИРНИЯЗОВ тайёрлади.