* Ҳақиқий инсон бўлиш на дин, на таълим ва на пул иши эмас. Инсон бўлиш виждон ишидир.

* Кимнидир камситиб, ерга уриш фақат пасткаш инсонларга хос.

* Ҳаётда ҳамма нарсанинг якуни бор. Ҳатто муҳаббат, дўстлик, қийинчилик ва ғам-андуҳнинг... Фақат бир нарсанинг якуни йўқ – хотираларнинг.

* Эски ўтинларни ёқ, эски тарихий ёдгорликларни эҳтиёт қил, эски китобларни ўқи ва эски дўстларни қадрла.

* Тилга эрк бермаслик – истеъдод, бошқаларнинг сирини сақлаш эса – санъат.

* Баъзан кўриш учун яқинлашиш эмас, узоқлашиш керак.

* Сир ип кабидир, бир учини бошқасининг қўлига тутқазсанг, кимларнингдир устида тўқилган кийим кўринишига келади.

* Соғинган қовушиш ҳасрати билан, қовушган йўқотиш қўрқуви билан, йўқотган эса соғинч андуҳи билан яшайди.

Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.