Сабзи таркибидаги А витамини соғлом тери, ўсиш ва кўриш учун муҳимдир. Бироқ сабзи истеъмол қилиш ва яхши кўриш ўртасида тўғридан тўғри боғлиқлик йўқ.

Унда нима учун инглизлар сабзи тўғридан тўғри кўриш қобилиятини яхшилайди деган фикрни тарқатишган? Бу ташвиқот Иккинчи жаҳон уруши даврида бошланган. Британияликлар учувчиларга тунда немис бомбардимончи самолётларини кўриш имконини берувчи янги радар ишлаб чиқишади. Ушбу технологиянинг мавжудлигини яшириш учун Британия Ҳарбий ҳаво кучлари буни матбуотда учувчиларнинг сабзи диетаси натижаси эканлигини айтади.