Халқаро меҳнат ташкилотининг ташаббуси билан 2003 йилдан буён 28 апрелъ – Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни сифатида кенг нишонлаб келинади. Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан ушбу куннинг таъсис қилинишига сабаб бутун дунёда иш жойларида бахциз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишга кўмаклашишдир.
Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни турли шиорлар билан ўтказилади. Шиорлар ҳар йили ўзгариб туради. Ҳозирда коронавирус пандемиясига қарши курашда ҳукуматлар, иш берувчилар, ишчилар жамиятнинг тобора ортиб бораётган муаммоларини эътироф этган ҳолда, Бутунжаҳон меҳнат муҳофазаси куни иш жойларида юқумли касалликларнинг, хусусан, CОВИД-19 пандемиясининг тарқалишига қарши курашга бағишлаб ўтказилмоқда.
Адолат ФАЙЗИЭВА тайёрлади.
