Янги йил байрами нишонланаётган кунларда ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан ҳар қачонгидан кўра ҳушёрлик билан хизмт олиб бориш талаб этилади. Чунки байрамона муҳит ва кайфият одамларни бўшаштириб, ҳушёрлигидан айиради, шунинг учун ҳам улар жиноятчиларнинг ҳар қандай ҳийла-найрангларига осонликча чув тушиши мумкин. Бу эса, жиноятчилик ҳолатлари ҳар қачонгидан ҳам кўпайиб кетишига сабаб бўлади.


Жиноятчилар ўзларини кўпинча Қорбобо ва Қорқиз кийимлари остига яширишади. Ваҳоланки, костюмлар нафақат ташқи кўринишини яшириш ва тақибдан қочиш, балки устамонларнинг янгиликлар сарлавҳаларида пайдо бўлишларига ҳам ёрдам беради. Қуйида айнан Янги йил байрами пайтида содир этилган ана шунай жиноятларга кўз югуртирамиз.

Омадсиз қароқчи 

2010 йилда Қорбобо либосини кийган одам Новосибирскдаги қурилиш материаллари дўконига бостириб кирган ва автомат ўқталиб, сотувчиларга кассалардаги барча пулларни беришни буюрган. Шундай қилиб, у тахминан 5,5 миллион рублни қўлга киритган. У кетганидан кейин аёллар дарҳол милисияни чақирган. Афсуски, Янги йил мимикаси тажовузкорга ёрдам бермаган: у қочиб кетаётганида 800 минг рублъни тушириб қолдирган ва милисия ходимлари томонидан тезда ушланган.


Қорбоболар тўдаси

2011 йил Новосибирскда «Қорбоболар» ниқоби остидаги қуролланган қароқчилар тўдаси ломбардга бостириб кирган. Милтиқдан бир неча марта огоҳлантирувчи ўқ отган жиноятчилар умумий қиймати 5 миллион рублъ бўлган олтинни тортиб олишган. Сохта қорбоболар ўлжаларини ўзларининг совға сумкаларига солиб, воқеа жойидан қочиб кетишган. Қароқчилик жуда тез – атиги 47 сония ичида содир этилган. Кузатув камералари ёзувлари мавжудлигига қарамай, босқинчилар ҳеч қачон топилмаган, чунки устларига кийиб олган ажойиб костюмлари улар учун идеал ниқобга айланган эди.


 Кичкина сабаб 


 Волшебниэ автомати на службе Деда Мороза и Снегурочки - Ёутубе


2012 йилда Ростов вилоятида Уст-Донеск қишлоғида яшовчи 20 ёшли йигит ва қиз ҳибсга олинган. Улар Қорбобо ва Қорқиз каби кийиниб олиб, кўчада айланиб юрган ўспиринларни талон-тарож қилишга қарор қилишган. Болалардан олинган сумма атиги 850 рублъ бўлса ҳам бу пул омадсиз қароқчиларга муносиб жазо берилиши учун етарли бўлган.


Балиқ ва сигарет

2016 йилда Хабаровск чеккасидаги Горъкий қишлоғида ҳам шундай «қорбобоча» талон-тарожлик юз берган. Қорбобо бошқа шериклари билан бирга озиқ-овқат омборига ўғирликка тушиб, у ердан 20 га яқин музлатилган лососъ балиқларини ўғирлаб кетган. Қорбобо либосини кийиб олган тўда етакчиси кейин қоровулнинг эшигини тақиллатиб сигарета сўраган. «Сеҳргар Қорбобо» эътиборни чалғитиб турганида унинг ёрдамчилари шўрлик қоровулнинг бошига уриб, балиқни олиб, қочиб кетишган. Воқеа жойида жабрланган қоровулдан бошқа гувоҳлар бўлмаган ва омборда видеокузатув воситалари ўрнатилмаган эди. Шу сабабли бу жиноят жазосиз қолган.


 Муваффақияциз кечган рейд 


2016 йилда Санкт-Петербургнинг 26 ёшли фуқароси ўзини Қорбобо сифатида кўрсатиб, Захаревская кўчасидаги маиший хизмат дўконларидан бирига кирган ва сотувчини пневматик тўппонча билан қўрқитиб, савдодан тушган даромадни талаб қилган. Кассада атиги 6300 рублъ бор бўлса-да, бу пул қароқчи учун етарли эди. Муваффақиятидан илҳомланиб, бир соатдан кейин у Санкт-Петербургнинг бошқа кўчаларида ҳам пайдо бўлган ва ўша ҳийласини такрорлаган. Аммо кутилмаганда омад уни тарк этган: ҳушёр фуқаролар жиноятчини тўхтатиб, тезда полисияга топширишган.