– Маълумотларга қараганда, 2003 йили спорт турлари қаторига яна бир спорт яъни, “Шахбокс” киритилиб, у ўзида шахмат ва боксни бирлаштирган.

– Инсон умри давомида 100 минг километр пиёда юради.

– Барча қушлар пастки жағи билан ҳаракат қилса, фақатгина бойўғли юқори жағини қимирлатади.

– Европадаги энг кўп шамол Шодландияда эсади. Бу ердаги шамоллар бутун қитъа шамоли энергиясининг 25 фоизини ташкил қилади.

– Ер юзидаги энг катта қудуқ Иордания мамлакатида жойлашган бўлиб, у соатига 9 минг кубометр обиҳаёт инъом этади.

– Уйларни рақамлаш биринчи марта ХВИИИ асрда Лондонда пайдо бўлган. Унгача эса, хонадон эгасининг номи билан аталган.

 – Эман дарахти минг йилгача яшайди. Умрининг 80 йили юқорига, қолган қисмида эса, пастга қараб ўсади.

– Жанубий Африка Республикасида дунё олтинининг учдан икки қисми қазиб олинади.

“Постда” мухбири Михли САФАРОВ тайёрлади.