Бу воқеа 1957-йили юз берган. Ню-Ёркнинг Куинс туманидаги Ла Гуардия аэропортидан учган йўловчи ташувчи самолёт ўша пайтлардаги энг йирик қамоқхона жойлашган Райкерс оролига қулаб тушди. Самолёт бортида 95 нафар йўловчи ва 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Ҳалокатга гувоҳ бўлган қамоқхона ходимлари ҳамда 57 нафар маҳбус шу заҳотиёқ ёрдамга ошиқиб, самолёт парчалари остидан одамларни олиб чиқишга ва биринчи ёрдам кўрсатишга киришишди. Улар қутқарувчилар етиб келгунга қадар аксарият йўловчиларнинг жонини сақлаб қолишга муваффақ бўлишди.
Кейинчалик қутқарув ишига муносиб ҳисса қўшган маҳбусларнинг ўттиз нафари муддатидан олдин озодликка чиқарилди, қолганларининг жазо муддати қисқартирилди.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
