1. Бу мамлакат ўртача умр кўриш давомийлиги бўйича дунёда энг узун кўрсаткичлардан бирига эга бўлиб, немис аёллари ўртача 83 йил, эркаклари эса 78 йил яшайди.
2. Берлин ўз ҳудудида истиқомат қиладиган туркий миллат вакиллари сони бўйича жаҳонда иккинчи ўринда туради. Биринчи ўрин Анкарага тегишли.
3. Мазкур давлатда сувни қайнатмаган ва қўшимча филътрдан ўтказмаган ҳолда сув жўмракларининг ўзидан ичиш мумкин. Бунинг соғлиққа ҳеч қандай хавфи йўқ. Германия ичимлик сувининг сифати ҳозирда дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан бирига эга.
4. Ушбу мамлакатда велосипед ҳайдовчилари, велосипед йўлаклари ва светофорлар жуда кўп. 80 миллион нафар немисга 60 миллиондан зиёд велосипед тўғри келади.
5. Германия дунё бўйича ёз вақтига ўтган биринчи мамлакатдир. Бу ҳодиса 1916-йилда юз берган бўлиб, уруш пайтида кўмирни тежаш мақсадида амалга оширилган.
6. Германияда қамоқхонадан қочиш қонун билан жазоланмайди. Чунки 1880 йилдаёқ суд томонидан бу ҳаракат инсоннинг асосий инстинктларидан бири – озодликка интилиш билан ўзини оқлаши қайд этилган.
7. Немис автобанлари Европадаги тезлик чекланмаган ягона йўл тармоғи ҳисобланади.
Гулчеҳра АЗИМОВА тайёрлади.
