Кулги бекати

Бир болакай онасидан сўради:

– Ойижон, Тинч океани ҳар доим тинч турадими?

– Бошқа ақллироқ саволинг йўқми, ўғлим? – жаҳли чиқди аёлнинг.

– Бор. Айтинг-чи, Ўлик денгиз қандай ўлган?

***

Бир йигит учрашувга чиқибди. Қаҳвахонада ҳисобни тўлаб қайтиб келса, қиз йўқмиш! Стол устидаги чойнакка «биз бирга бўла олмаймиз, ҳаммаси тугади» деб ёзиб кетибди. Йигит шошиб чойнакни очса, чой тўла экан. У мамнун кайфиятда дебди:

– Вой ярамас ҳазилкаш-е! Ҳаммаси тугади эмиш, мана тўла турибди-ку.

***

Она тўполон қилган кичик қизини бурчакка турғазиб қўйибди. Бир муддат жим турган қизалоқ ахийри оғир хўрсиниб дебди:

– Қўйиб юборақолинг энди, ахир, ташқарида ҳаёт ўтиб кетяпти.