Одам танасининг муҳим қисми бўлган бош мия – марказий нерв тизими органи ҳисобланиб, у бир-бири билан боғлиқ бўлган асаб ҳужайралари ва толаларидан ташкил топган.
Яхшиси, қуйида келтирилган ушбу орган тўғрисидаги қизиқарли маълумотлар билан танишишни мақсадга мувофиқ деб билдик:
– Инсон уйғонгач, унинг мияси унча катта бўлмаган лампочка ишлаши учун етарли бўладиган энергияни ишлаб чиқаради.
– Ҳар сафар бирор нимани эслаб қолганингизда, мияда янги нейрон алоқалари пайдо бўлади.
– Инсон мияси 50 ёшгача шаклланади.
– Спиртли ичимликлар туфайли мия вақтинчалик эслаб қолиш қобилиятини йўқотади.
– Бош миянинг фақатгина ўнг ёки чап тараф қисми ишлаши ҳақидаги гапларнинг барчаси уйдирма бўлиб, аслида улар ўзаро маълумот алмашган ҳолда ишлайди.
– Оиладаги шафқацизлик боланинг миясига жуда қаттиқ салбий таъсир кўрсатади.
– Уяли алоқа воситаларида узоқ вақт суҳбатлашиш, бош мияда ўсимта пайдо бўлиш хавфини кучайтиради.
– Ёш болалар мияси организмидаги глюкозанинг 50 фоизини сарф қилади, шу сабабли, уларга кўп уйқу зарур.
– Меъёридан кам ухлаш мия фаолиятига, яъни реаксиялар секинлашувига ва мулоҳаза юритиш ёмонлашувига олиб келади.
– Мия танадаги барча кислород ва қоннинг 20 фоизини сарфлайди.
– Миянинг ярми жарроҳлик йўли билан хотирага таъсир қилмаган ҳолда олиб ташланиши мумкин.
– 2015-йилда қуввати бўйича тўртинчи ўринда турувчи суперкомпъютерга инсон миясининг бир сониялик фаоллигини кўрсатиш учун 40 дақиқа керак бўлади.
– Америкалик ихтирочи Реймонд Курсвейлнинг фикрига кўра, 2023-йилда шахсий компъютерлар инсон мияси қувватини ҳисоблаш даражасига етади.
– Инсон мияси 100 миллиард нейронлардан ва триллион ҳужайраларидан ташкил топган.
– Унутиш мия учун фойдали бўлиб, кераксиз маълумотларни ундан ўчириб юбориш, мия эгилувчанлигини сақлаб қолади.
– Олимларнинг фикрича, парҳез қилиш, мия “ўзини ўзи” ейишига олиб келиши мумкин.
“Постда” мухбири Михли САФАРОВ тайёрлади.
