(22 августдан 28 августгача)

Қўй. Айрим кўнгилсизликларни ҳисобга олмаганда, ҳафта сиз учун жуда омадли кечади. Хизмат борасида кўпгина танишлар орттирасиз. Бу танишувлар сизга келажакдаги режаларингизни амалга оширишда жуда асқотади. Хонадонингизда ҳотиржамлик ҳукм суради. Дам олиш кунлари тинч, осуда руҳда кечади.

Бузоқ. Мазкур ҳафтада молиявий аҳволингиз бироз ёмонлашади. Хизмат сафари кўнгилсизлик келтириши мумкин. Лекин руҳингизни туширманг. Бошлаган ишларингизни пухта режа асосида юритинг. Дам олиш кунларини оила даврасида ўтказган маъқул. Чунки барча кўнгилсизликларда далда бўлувчи – яқинларингиз.

Эгизаклар. Ҳафта сиз учун оғир бошланади. Айниқса, душанба куни иш жойидаги кўнгилсизликлар кайфиятингизни туширади. Чоршанба, пайшанба кунлари ишингиз жудаям кўпаяди. Чунки шу кунларда муҳим лойиҳаларни амалга оширишга тўғри келади. Дам олиш кунлари соғлиғингизга эътибор қаратинг.

Қисқичбақа. Шу ҳафтада ҳаётингизда муҳим ўзгариш содир бўлади. Ишингизга диққат-эътиборли бўлинг. Бу албатта ўз самарасини беради. Иқтисодий томондан рағбатлантиришлар кайфиятингизни янада кўтаради. Умуман олганда, ҳафта жуда баракали келади. 

Арслон. Ҳафта бошида соғлиғингиз бироз ёмонлашиб, бу барча ишларга ўз таъсирини ўтказиши мумкин. Лекин сиз даволанишга жиддий эътибор қаратинг. Чунки тансиҳатлик бўлса, қолган ишлар ҳам ўз изида кетади. Шанба, якшанба кунлари сизни кўргани қариндош ва дўст-биродарларингиз келишади.

Паризод. Мазкур ҳафтада сиз учун таассуротларга бой бўлади. Ишқий саргузаштлар ҳам сизни четлаб ўтмайди. Сешанба куни болаликдаги қадрдонларни учратасиз. Ҳафтанинг иккинчи ярмидаги хизмат сафарлари жуда мазмунли кечади, аммо ҳаражатлар ортишига олиб келади.

Тарози. Ушбу ҳафтада ҳаётингиз бир маромда кечади. Иш фаолиятингиздаги баъзи майда-чуйда, эътиборсиз нарсаларга аҳамият берманг. Пайшанба куни катта лойиҳаларга қўл ура кўрманг. Ҳафта охирида қадрдонлар билан йиғилиб дам оласиз.

Чаён. Ҳафта давомида атрофдагилар кўз ўнгида ўса бошлайсиз. Иш фаолиятингизда янги ғоялар туғилади. Дўстларингиз бошига тушган муаммоларни осонгина ҳал қилиб, уларни ҳайратда қолдирасиз. Оилангизда тинчлик-ҳотиржамлик ҳукм суради.

Ўқотар. Ушбу ҳафта савдо-сотиқ билан шуғулланувчиларга бироз дилхираликлар келтириши мумкин. Кўпдан бери сиз билан ҳамкорлик қиладиган танишлардан ҳам эҳтиёт бўлинг. Чув тушиб қолиш эҳтимоли бор. Шунинг учун бу ҳафтани оилангиз даврасида, яқинларингиз билан ўтказганингиз мақсадга мувофиқдир.

Тоғ эчкиси. Келаётган ҳафтада сизга қувончли кунлар ҳамроҳ бўлади. Ишларингиз юришиб, муаммоларга ечим топилади. Пайшанба куни оилангиз учун кутилмаган совға қиласиз. Дам олиш кунлари уйингизга келган меҳмонлардан кайфиятингиз янада кўтарилади.

Қовға. «Душанба – оғир кун» деб бежиз айтишмаган. Бу айнан сизга тааллуқли. Хизмат юзасидан келиб чиқиши мумкин бўлган баъзи тушунмовчиликларни босиқлик билан ҳал этинг. Ҳафтанинг иккинчи ярми эса жуда осойишта кечади. Соғлиғингизга эътиборли бўлиш ёддан кўтарилмасин. 

Балиқ. Ҳафта давомида тинмай меҳнат қиласиз. Бу эса иш жойингизда обрўингиз ошиб, мартабангиз кўтарилишига замин яратади. Жума куни кўнгилни покловчи масканларни зиёрат этиб, руҳий озуқа олишга ҳаракат қилинг. Дам олиш кунлари яқин қариндошларингизни бориб кўришни унутманг.